🌾 МЕҲНАТ БАРАКАСИ — ДАЛАДА
2026-06-06 12:00:00 / Янгиликлар
Уйчи туманида ғалла ҳосилини нест-нобуд қилмасдан йиғиштириб олиш ишлари уюшқоқлик билан давом этмоқда.
Туман ҳокими Музаффар Абдуллаев ҳамда соҳа мутахассислари ҳудудларда бўлиб, ўрим-йиғим жараёнлари билан танишишмоқда, мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар беришмоқда.
Деҳқоннинг бир йиллик меҳнати, ерга берилган меҳр ва заҳматнинг самараси бўлган олтин бошоқлар замонавий техника воситалари ёрдамида қисқа муддатларда йиғиб олинмоқда.
🌾 Ҳар бир йиғиб олинган бошоқ — юртимиз дастурхони тўкинлиги, халқимиз фаровонлиги ва озиқ-овқат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Меҳнаткаш деҳқонлар ва ғалла ўримида иштирок этаётган барча фидойиларнинг меҳнатига омад ва барака тилаймиз!










