ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ
2026-05-22 08:00:00 / Янгиликлар
Шу йил 22 май куни туман ҳокимлигининг кичик мажлислар залида халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашининг йигирма иккинчи сессияси бўлиб ўтди.
Уни халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Г.Ҳакимова очди ва бошқариб борди.
Дастлаб Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янгради. Сўнг туман ҳокимининг ўринбосари, туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи А.Ғофуровнинг “Уйчи туманида ичимлик суви, электр энергияси таъминоти, хусусан, энергияни тежовчи технологияларни жорий этиш ва энергия самарадорлигини ошириш, табиий газ ҳамда чекка ҳудудларга суюлтирилган газ етказиб бериш, шунингдек, канализация тизимини яхшилаш борасида амалга оширилган ишлар ҳолати юзасидан 2026 йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлари бўйича ҳисоботи тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги “Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-387-сонли қарорининг ижроси юзасидан туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан кўрсатиладиган ободонлаштириш ва маиший чиқинди хизматлари учун тўлов тарифлари миқдорини тасдиқлаш тўғрисида”, “ Уйчи туманида “Менинг боғим” лойиҳаси доирасида “Яшил боғ” барпо этиш бўйича ғолиб деб топилган лойиҳани тасдиқлаш тўғрисида”ги маърузалари тингланди. Сессияда “Уйчи туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сонли қарори ижроси ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида”, “Уйчи туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи М.Заитов томонидан 2026 йилнинг биринчи чораги давомида туманда аҳолини камбағалликдан чиқариш, барқарор бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи тўғрисида”, “Уйчи туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан 2026 йилнинг январь-апрель ойларида амалга оширилган ишлар тўғрисида”, “Уйчи туманида “Беш ташаббус олимпиадаси”ни ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар учун “Ёшлар дафтари” жамғармасидан маблағ йўналтириш тўғрисида”, “Уйчи туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ж.Рахмановнинг туман тиббиёт бирлашмаси тизимида 2026 йилнинг биринчи чорак якунида амалга оширилган ишлар тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги ПФ-81-сонли Фармонининг 11-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида туман бўлими томонидан ишлаб чиқилган Уйчи туманининг экологик атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим “мастер-режа”сини тасдиқлаш ҳақида”, “Наманган вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси Уйчи туман Экополиция бўлими бошлиғи Ш.Ориповнинг 2026 йилнинг биринчи чораги давомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-71-сонли Фармонига асосан туман тиббиёт бирлашмасида коррупциявий омилларни бартараф этиш бўйича фаолиятни кучайтириш юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашининг коррупцияга қарши курашиш, давлат органларида очиқликни таъминлаш ва ҳуқуқий масалалар бўйича доимий комиссиянинг ўрганиш натижаларини муҳокама қилиш тўғрисида” ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Сессияда кўрилган масала юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Уйчи туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.










