МАҲАЛЛАДА САЙЁР ҚАБУЛ
2026-05-15 10:00:00 / Янгиликлар
🔰 Уйчи тумани Навоий маҳалласида фуқаролар мурожаатлари тингланди.
Туман ҳокими Музаффар Абдуллаевнинг навбатдаги сайёр қабулида тегишли ташкилот ва идора раҳбарлари иштирок этдилар.
Сайёр қабулда уй-жой, бандлик, соғлиқни сақлаш, моддий ёрдам, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ижтимоий масалалар юзасидан 14 та мурожаат рўйхатга олинди.
Ҳар бир мурожаат алоҳида ўрганилиб, 2 та масала шу жойнинг ўзида ҳал этилди, қўшимча ўрганиш ва муддат талаб қиладиган масалалар бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди.










