ПИЛЛА ТЕРИМИ АВЖ ПАЛЛАДА
2026-05-15 08:05:00 / Янгиликлар
Уйчида пилла терими мавсуми қизғин паллага кирди.
Уйчи туманида пилла терими мавсуми уюшқоқлик билан давом этмоқда. Айни кунларда пиллачилик билан шуғулланаётган фермерлар ва аҳоли томонидан етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмасдан йиғиб олиш ишлари жадал суръатларда бормоқда.
Туманда пилла етиштириш билан банд бўлган оилалар учун зарур шарт-шароитлар яратилиб, соҳада меҳнат қилаётган аҳолини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мутасадди ташкилотлар томонидан пиллани қабул қилиш, саралаш ва топшириш жараёнлари тизимли ташкил этилган.
Айниқса, хонадонбай иш ташкил этилгани кўплаб оилаларнинг иқтисодий фаоллигини оширишга хизмат қилмоқда.Ҳозирда туманда пилла терими ишларини сифатли ва ўз вақтида якунлаш, белгиланган режа кўрсаткичларини ортиғи билан бажариш юзасидан амалий ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Туман ҳокими ҳамда соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳи ҳуддуларда бўлиб, пиллачилик соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишмоқда, зарур тавсия ва кўрсатмалар бермоқда. Илғор пиллакорлар рағбатлантирилиб, суръат кун сайин оширилмоқда.









