УЙЧИДА ДАСТЛАБКИ ПИЛЛА ҲОСИЛИ ТОПШИРИЛМОҚДА
2026-05-07 15:45:00 / Янгиликлар
Бугун Уйчи туманида етиштирилган дастлабки пилла ҳосили қабул қилиб олинди.
“Ғайрат Хонобод чашма булоғи” СИУ ҳудудидаги “Кесканёр оқ олтин” фермер хўжалиги пиллакори Маликахон Тоҳирова икки қутидан 160 кило, А.Эгамбердиев номли ММТП ҳудудидаги “Матлуба фарзандлари Шокиржон ва Собиржон” фермер хўжалигидан Умиджон Тўрабоев бир қутидан 83 кило, “Ровот файз барака” фермер хўжалигидан Зулайҳо Холиқова бир қутидан 87 кило, “Қизилравот ирригатор” СИУ ҳудудидаги “Сайлихон Жавоҳир” фермер хўжалигидан Муҳайё Мирзаева бир қутидан 66 кило пилла топширдилар.
Туман ҳокими Музаффар Абдуллаев, сектор раҳбарлари, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими бошлиғи Тоҳиржон Исматиллаев пиллакорларга самимий тилаклар билдириб, ҳосилга барака тилашди.
“Дархан” мажмуасида илғор пиллакорлар учун дастурхон ёзилиб, эҳтиром кўрсатилди, эсдалик совғалари топширилди.
Айни кунларда туманда пилла терими қизғин суръатда давом этмоқда.
Маълумот учун, туманда жорий йилда 3970 қути ипак қурти уруғи парваришланиб, 238 тонна пилла ҳосилини топшириш режалаштирилган.










