ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ — КЕЛАЖАК САРИ ҚЎЙИЛГАН МУҲИМ ҚАДАМ
2026-05-07 10:00:00 / Янгиликлар
Пайшанба – “Ёшлар куни”
Уйчи туманида “Ёшлар куни” муносабати билан ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим ва иқтидорини рағбатлантиришга қаратилган тадбирлар давом этмоқда.
Туман ҳокими Музаффар Абдуллаев, туман ДХХ вакили 27-мактабда бўлиб, таълим муассасасидаги ўқув жараёни, тўгараклар фаолияти ва ёшлар учун яратилган имкониятлар билан яқиндан танишдилар.
Мазкур мактабда бугунги кунда 2000 нафардан ортиқ ўқувчи таҳсил олмоқда. Мактабда спорт, мусиқа, рассомчилик каби тўгараклар, спорт секциялари самарали ташкил этилган бўлиб, улар ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишига хизмат қилмоқда. 30 нафардан ортиқ ўқувчи турли йўналишларда сертификатларни қўлга киритган.
Ташриф давомида туман ҳокими битирувчи ёшлар билан учрашиб, уларнинг орзу-интилишлари, келажак режалари ҳамда таклифларини тинглади. Учрашув самимий ва очиқ мулоқот руҳида ўтиб, ёшларни қийнаётган масалалар, таълим ва касб танлаш борасида фикр алмашилди.
Туман раҳбари ёшларга доимий изланиш, билим олиш ва замон билан ҳамнафас бўлиш орқали юрт тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш муҳим эканини таъкидлади.
Билимли ва ташаббускор ёшлар — мамлакат келажагининг энг мустаҳкам таянчидир.










