ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ҚИЁФАСИДАГИ МАҲАЛЛАЛАР — ЯНГИЛАНИШЛАР МАРКАЗИДА
2026-04-25 10:55:00 / Янгиликлар
Уйчи туман ҳокимлигининг кичик мажлислар залида “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла”лар - Тошлоқ ҳамда Ҳожиобод маҳаллаларида амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар лойиҳаларининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Туман ҳокими Музаффар Абдуллаев ҳар икки маҳаллага “Янги Ўзбекистон” қиёфасини олиб кириш, маҳалла еттилиги учун зарур шарт-шароитлар қилиш, инфатузилмани тубдан яхшилаш ва аҳоли, ёшлар учун бир қатор қулайлик яратиш бўйича тавсия ҳамда кўрсатмаларини берди.





