МАРКАЗИЙ АЙЛАНМА ЙЎЛ — ЯНГИ ҚИЁФАГА КИРАДИ
2026-04-21 13:20:00 / Янгиликлар
Уйчи тумани марказидаги айланма йўл(калсавой)ни замонавий кўринишга келтириш бўйича амалий ишлар бошланмоқда.
Туман ҳокими Музаффар Абдуллаев мазкур ҳудудда бўлиб, лойиҳа бўйича таклифлар билан танишди ва масъулларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглади. Ўрганиш давомида айланманинг архитектураси, кўкаламзорлаштириш, ёритиш тизими ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Янги лойиҳа доирасида ҳудудни ободонлаштириш, замонавий дизайн ва транспорт оқимини тартибга солиш кўзда тутилмоқда.
Масъулларга барча таклифларни инобатга олган ҳолда, қулай ва хавфсиз инфратузилмани шакллантириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Бу каби янгиланишлар — шаҳар қиёфасини замонавийлаштириш, аҳолига қулайлик яратиш ва ҳудуднинг жозибадорлигини оширишга хизмат қилади.







