ЎҚУВЧИЛАРГА СТОЛ-СТУЛ ЖАМЛАНМАСИ
2026-04-21 09:00:00 / Янгиликлар
ЎҚУВЧИЛАРГА СТОЛ-СТУЛ ЖАМЛАНМАСИ
Мамлакатимиз раҳбарининг 2024 йил 25 ноябрдаги «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга оширишга фаол нуронийларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-405-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 53 та маҳалладан реестрга кирган 493 нафар камбағал оила фарзандига 415 та парта ва 712 та стул тарқатилди.
Жиҳозларни маҳалла масъуллари, нуронийлар биргаликда оилаларга топширишди. Оилаларнинг ҳар бир аъзолари бу эътибордан мамнун бўлиб, Юртбошимизга миннатдорчилик билдирдилар.
Маъруфжон ЮЛДАШЕВ,
Қумтепа МФЙ кексалар маслаҳати гуруҳи раҳбари







