ТАЪЛИМГА ЭЪТИБОР — КЕЛАЖАККА САРМОЯ
2026-04-08 10:20:00 / Янгиликлар
Уйчи тумани ҳокими Музаффар Абдуллаев Гулбоғ маҳалласи ҳудудидаги 23-мактаб фаолияти билан танишди.
Ташриф давомида таълим сифати, ўқув жараёнлари ва ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар атрофлича кўздан кечирилди. Айниқса, битирувчи ҳамда бошланғич синф ўқувчилари билан ўтказилган самимий мулоқот алоҳида аҳамият касб этди. Улар билан келажак касблари, орзу ва мақсадлари ҳақида фикр алмашилиб, ҳар бир болага ўз йўлини тўғри танлаш, билим ва интилиш билан юксак марраларга эришиш мумкинлиги таъкидланди.
Ёш авлоднинг қалбида орзу ва ишончни мустаҳкамлаш, уларни билимга чорлаш — бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан биридир. Уйчида таълимга қаратилган бундай эътибор эса эртанги тараққиётнинг мустаҳкам пойдеворидир.







