ГУЛЛАР ИФОРИ
2026-04-07 19:15:00 / Янгиликлар
Халқаро "Гуллар фестивали" олдидан
Уйчи туманида 65-Халқаро гуллар фестивалига пухта тараддуд кўрилмоқда.
Ҳудудлар ва маҳаллаларда кенг кўламда ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Кўчалар ва йўл бўйларига турфа хил гуллар ўтқазилиб, гулхоналар замонавий композициялар билан безатилмоқда. Бу йилги байрамга ташкилот ва муассасалар жамоалари ҳам ўзгача тайёргарлик билан келишмоқда.
Тунда ҳам ўзгача чирой ва фусункорлик мужассам. Бу эзгу ишлар туман чиройига чирой қўшиб, ҳар бир инсон қалбига шодлик, кўтаринки кайфият улашмоқда.
Уйчи туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.








