Уйчи туманида баҳорги агротехник ишлар уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.
2026-04-02 09:30:00 / Янгиликлар
Уйчи туманида баҳорги агротехник ишлар уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.
Барча ММТПлар ҳудудларида плёнка остига чигит экиш, ерларни сифатли тайёрлаш, ғалла парвариши, ўғитлаш ва суғориш ишлари тизимли ташкил этилган.
Шу билан бирга, далаларда агротехник талабларга қатъий риоя этиш ва дала маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Барча жараёнлар туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари томонидан доимий назоратда бўлиб, ишлар белгиланган муддат ва талаблар асосида самарали амалга оширилмоқда.










