"ЯПОНИЯ ТАЖРИБАСИ - ТАЪЛИМ ТИЗИМИДАГИ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ!"
2026-04-02 08:05:00 / Янгиликлар
Туман семинари
"ЯПОНИЯ ТАЖРИБАСИ - ТАЪЛИМ ТИЗИМИДАГИ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ!"
Уйчи туманидаги 14-мактабда ана шу мавзуда туман семинари бўлиб ўтди.
Унда тумандаги барча таълим муассасаларининг директорлари қатнашдилар. Мактабнинг бошланғич синфларида Япония таълим модули асосида очиқ дарслар ташкил этилди. Синф хоналари замонавий кўринишда безатилди.
Семинар давомида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича тўгараклар фаолияти яқиндан таништирилди.










