ҒАЛЛА МАВСУМИ ЯҚИН — ТЕХНИКАЛАР ТАЙЁРМИ?
2026-04-01 12:00:00 / Янгиликлар
Жорий йилда Уйчи туманида 6135 гектар майдонда ғалла етиштирилмоқда. Уни нест-нобуд қилмай йиғиб олиш мақсадида туманда 21 та отряд шакллантирилиб, 21 та дон ўриш комбайни бириктирилган.
Туман ҳокими Музаффар Абдуллаев туман марказий ММТПда бўлиб, буғдой ўрим-йиғими олдидан комбайнларнинг техник ҳолати ва таъмирлаш ишларини кўздан кечирди. Мавжуд техникаларни мавсумга соз ҳолатга келтириш юзасидан масъулларга қатъий вазифалар юклатилди.
Таъкидланганидек, ҳар бир комбайннинг шайлиги — ҳосил тақдирини белгилайди. Мавсумга тайёргарликда кечикишга йўл қўймаслик, техникаларни тўлиқ ишчи ҳолатга келтириш бугунги куннинг энг долзарб вазифасидир.
Бугунги тайёргарлик — эртанги баракали ҳосилнинг мустаҳкам кафолати. 🌾✨







