ЧИГИТ ЭКИШ ЖАДАЛЛАШТИРИЛАДИ
2026-03-31 09:50:00 / Янгиликлар
Уйчи туманидаги “Зарбол Навоий” ММТП ҳудудида жойлашган “Жаҳонгир Умрзоқов” фермер хўжалигида чигит экиш ишларини жадаллаштириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими М.Абдуллаев, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Н.Худойбердиев, сектор раҳбарлари иштирок этиб, чигит экиш мавсумини самарали ташкил этиш, ҳар бир кун ва ҳар бир соатдан унумли фойдаланиш зарурлигини алоҳида таъкидладилар.
Йиғилишда дала ишларини агротехника талаблари асосида, ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, замонавий усуллар — жумладан, “Шинжон” технологиясини кенг жорий этиш, ерни пухта тайёрлаш ва техникалардан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.
Масъулларга чигит экиш суръатини ошириш, кечикишларга йўл қўймаслик ва ҳар бир майдондан юқори ҳосил олиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Ерга эътибор, вақтга ҳурмат ва меҳнатга садоқат — баракали ҳосилнинг энг мустаҳкам кафолатидир. Уйчи далаларида олиб борилаётган бугунги саъй-ҳаракатлар эртанги фаровонликка хизмат қилади.










