КЎПРИК ҚУРИЛИШИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
2026-03-17 14:05:00 / Янгиликлар
КЎПРИК ҚУРИЛИШИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Уйчи туманида Учқўрғон ва Норин туманларини вилоят маркази билан боғловчи янги йўл ва Норин дарёси устига кўприк қурилиши давом этмоқда.
Норин дарёси устига қиймати 62 млрд. сўмлик 481 метр узунликда қурилаётган кўприкнинг эни 15 метр бўлиб, автомобиллар қатнов қисми 11,5 метрни ташкил қилади.
Туман ҳокими, туман Кенгаши депутати Музаффар Абдуллаев, туман ИИБ бошлиғи Умиджон Эшанов бугун мазкур объектда бўлиб, қурилиш жараёнлари билан танишдилар.
Туман раҳбари соҳа мутахассислари билан суҳбатлашиб, қурилиш материаллари етказиб берилишидаги муаммоларни бартараф этиш ва лойиҳани самарали амалга оширилиши бўйича мутасаддиларга зарур кўрсатмалар берди.







