🌿 “Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади!”
2026-03-13 13:10:00 / Янгиликлар
🌿 “Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади!”
Ана шу шиор остида умумхалқ хайрия ҳашари Уйчи туманида ҳам кўтаринки руҳда давом этмоқда.
Эрта тонгдан тумандаги мавжуд 53 та маҳалла фуқаролар йиғини, ташкилот ва муассасаларда ҳашар уюшқоқликда бошланди.
Тумандаги мавжуд 56 та қабристонда ҳашар йўли билан ободонлаштириш, ариқларни чопиш, дарахтларни оқлаш, кўкаламзорлаштириш ва гул экиш ишлари олиб борилмоқда. Айниқса, Бўстон, Шафтоли, Шифокор маҳаллалари ҳудудидаги “Тошлоқтепа”, “Шафтоли”, "Тутмозор" қабристонларида ҳашар уюшқоқликда ташкил қилинди. Қабристонлар ҳудуди тозаланиб, янги йўлаклар қилинмоқда, зиёратчилар учун ҳашар йўли билан қўшимча шарт-шароитлар яратилмоқда.
“Бирлашган Деҳқонобод”, А.Эгамбердиев номли ММТПлари, “Қизилравот ирригатор” СИУ ҳудудидан ўтган темир йўл атрофида жойлашган хонадонлар, томорқалар, боғ-роғлар ҳамда фермер хўжаликлари далаларида ободонлаштириш, тозалов ва оқлов ишларига, янги кўчатлар ўтқазилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ҳашарда туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси, тумангаз филиали, туман маданият бўлими каби жамоалар фаоллик кўрсатишмоқда.
Ҳашар давом этмоқда.
Уйчи туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.










