Уйчи тумани Обод МФЙ ҳудудида жойлашган 37-сонли ДМТТ 1974 йилда қурилган бўлиб, 140 ўринга мўлжалланган. Бугунги кунда муассасада 16 та гуруҳда 406 нафар тарбияланувчи таълим-тарбия олмоқда.
2026-02-27 09:00:00 / Янгиликлар
Уйчи тумани Обод МФЙ ҳудудида жойлашган 37-сонли ДМТТ 1974 йилда қурилган бўлиб, 140 ўринга мўлжалланган. Бугунги кунда муассасада 16 та гуруҳда 406 нафар тарбияланувчи таълим-тарбия олмоқда.
Туман ҳокими Музаффар Абдуллаев мазкур муассасага ташриф буюриб, таълим-тарбия жараёнлари, яратилган шарт-шароитлар билан танишди, болажонлар билан суҳбатлашди.
Кичкинтойлар миллий рақс, мусиқа, қўшиқларини туҳфа этиб, билим ва истеъдодларини намойиш қилдилар.
Туман раҳбари болажонларнинг соғлом ва баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун муассасада замонавий шарт-шароитлар яратиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.










