Сармоя лойиҳалари
Ўзбекистон ландшафтларини барқарор тиклаш лойиҳаси (РЕСИЛАНД) (П174135) бўйича қисқача маълумот:
Лойиҳанинг мақсади ва таркибий қисмлари. Лойиҳани ишлаб чиқишдан мақсад (ЛИЧМ/ PDO) бу Ўзбекистондаги танланган минтақалардаги томонидан ландшафтни барқарор бошқариш доирасини кенгайтириш ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида трансчегаравий ландшафтни тиклаш бўйича ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат.
Ўзбекистоннинг барқарор ландшафтларини тиклаш лойиҳаси жами 153 миллион АҚШ долларидан иборат.
Шулардан 142 миллион АҚШ доллари миқдоридаги IDA кредити ҳисобидан молиялаштирилади ва 8 миллион АҚШ доллари PROGREEN траст фонди гранти ва 3 миллион АҚШ доллари Корея Жаҳон банки ҳамкорлик фонди (КWПФ) мақсадли жамғармаси грантларидан иборат.
Лойиҳанинг 1-таркибий қисми: Институтлар ва қонунчилик ҳамда минтақавий ҳамкорликни кучайтириш (Халқаро тараққиёт ассоциацияси (IDA) томонидан 10,50 миллион АҚШ доллари; PROGREEN томонидан 2,00 миллион АҚШ доллари ва Корея Жаҳон Банки ҳамкорлик фондидан 3,00 АҚШ доллари). Ушбу таркибий қисм консультация хизматларини, товарларни, ўқув машғулотлари ва семинарларни ҳамда операцион харажатларни молиялаштиради. 1.1-кичик таркибий қисм қонунчилигини ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлайди, шунингдек, Ўзбекистондаги ўрмон ландшафтларини тиклаш ва барқарор бошқариш ҳамда Ўзбекистоннинг ерларнинг деградацияси нейтраллиги (ЛДН) ва миллий белгиланган ҳиссаси (НДC) мақсадларини қўллаб-қувватлашда асосий манфаатдор томонларнинг имкониятларини ошириш учун ҳуқуқий ва институционал базани яратишда ёрдам беради. 1.2- ушбу кичик компонент Ўрмон ландшафтларини қайта тиклаш (ЎЛКТ) ва ўрмонларни бошқариш учун ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) платформасини, шу жумладан ўрмонларни мониторинг қилишнинг миллий тизимини (ЎМКМТ) ташкил этади. 1.3 - кичик таркибий қисми сиёсат ва стратегияни уйғунлаштириш ва минтақавий даражада пайдо бўлаётган янги иқлим таҳдидларини, масалан, ҳароратнинг исиши, ёғингарчилик тартибининг ўзгариши ва биологик хилма-хилликнинг йўқолиши ҳамда қурғоқчилик муаммоларини ҳал қилиш учун минтақавий ландшафтни тиклаш платформасини яратиш бўйича Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришга ҳисса қўшади. Ушбу кичик таркибий қисмнинг минтақавий иккиламчи самарадорлиги ўзаро билимларни кучайтириш ва қонунчиликни, стандартлар, технологияларни мувофиқлаштириш ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб трансчегаравий ландшафтни тиклаш учун баҳолаш усулларининг изчиллиги билан боғлиқ.
Лойиҳанинг 2-таркибий қисми: Ландшафт (Халқаро тараққиёт ассоциацияси (IDA) томонидан 84,00 миллион АҚШ доллари; PROGREEN томонидан 6,00 миллион АҚШ доллари). Ушбу таркибий қисм ишларни, консалтинг хизматларини, консалтинг бўлмаган хизматларни, товарларни, ўқув машғулотлари ва семинарларни, ҳамда операцион харажатларни молиялаштиради. 2.1-кичик таркибий қисм ўрмон билан ландшафтни тиклаш ва бошқаришни яхшилашдан иборат. Куйидаги тадбирларни ўз ичига олади:
а) дарахт экиш ва турларини танлаш қарорларни қўллаб қўллаш воситаси сифатида уч босқичли электрон географик ахборот тизимига (ГИС) асосланган тизим ишлаб чиқиш;
б) ҳимоя (иҳота) ўрмонларни тиклаш мақсадларида дарахтзорлар экиш; в) экотизим хизматларига йўналтирилган тадбирлар, шу жумладан деҳқон аҳоли томонидан ўрмон экиш тадбирлари (Греэн wager дастури), биохилма-хилликни кўпайтириш тадбирлари ва бошқалар.
2.2-кичик таркибий қисм доирасида аҳоли томонидан яратилган даромад манбаларини кучайтириш ва янги манбалар тузишга эътибор берилади, шу жумлалардан кичик бизнесни ривожлантиришга грантлар берилади, бизнес тренинглар олиб борилади ва бошқалар.
Лойиҳанинг 3-таркибий қисми: (Халқаро тараққиёт ассоциацияси (IDA) томонидан 40,00 миллион АҚШ доллари). Ушбу таркибий қисм консалтинг хизматларини, консалтинг бўлмаган хизматларни, тадбиркорликни ривожлантиришга мос келадиган кредит ёки грантларни, ўқув машғулотлари ва семинарларни, ҳамда операцион харажатларни молиялаштиради. 3.1- кичик таркибий қисми Ўзбекистонда муҳофаза қилинадиган ҳудудларни бошқаришни такомиллаштиришга йўналтирилган. Ўрмон хўжалиги бошқаруви остидаги иккита муҳофаза қилинадиган ҳудуд - Зомин Миллий боғи (Жиззах), ва Зарафшон миллий боғи (Самарқанд) ларнинг муҳофазаси ва бошқарув тизимлари молиялаштирилади.
Кичик 3.2 таркибий қисми маҳаллий сайёҳлар ва ортиб бораётган халқаро туристлар учун мўлжалланган табиатга асосланган туризмни экологик жиҳатдан барқарор ва иқлимга чидамли тарғиб қилади.
Сармоялар Боботоғ ва Узун (Сурхондарё), Поп (Наманган), Қолгансир (Сирдарё),Китоб ва Шаҳрисабз (Қашқадарё) каби ўрмон хўжалиги фонди ерларида ҳамда Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Наманган, Сирдарё ва Қашқадарё миллий боғлари ҳудудларида ёки уларга туташ ҳудудида амалга оширилади.
Лойиҳанинг 4-таркибий қисми: Лойиҳани бошқариш ва мувофиқлаштириш (Халқаро тараққиёт ассоциацияси (ИДА) томонидан 7 миллион АҚШ доллари). Лойиҳанинг 4-таркибий қисми консалтинг хизматларини, консалтинг бўлмаган хизматларни, товарларни, ўқув машғулотлари ва семинарларни, ҳамда операцион харажатларни молиялаштиради. Ушбу таркибий қисм Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг халқаро алоқалар ва экотуризмни ривожлантириш (СCФ-ИРЕД) бошқармаси таркибидаги лойиҳани амалга ошириш гуруҳига (ЛАОГ/ PIU) ва минтақавий даражадаги лойиҳани амалга ошириш гуруҳларига қўшимча операцион харажатларни ва ўқув машғулотларини, шунингдек Миллий бошқарув қўмитасининг (НСC) ва техник эксперт гуруҳининг операцион харажатларини таъминлайди. Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи лойиҳани бошқариш, мувофиқлаштириш ва ҳисобот тайёрлаш топшириқларини, шу жумладан йиллик иш режалари ва бюджетларини тайёрлаш, харидлар фаолияти, лойиҳа маблағларини молиявий бошқариш (МБ/ФМ), ташқи аудиторларни ёллаш, лойиҳа алоқа дастурини ишлаб чиқиш ва қўллаб-қувватлаш, ҳамда шикоятларни кўриб чиқиш механизми, мониторинг ва баҳолаш ҳамда ҳисобот бериш билан шуғулланади. Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи, шунингдек лойиҳанинг экологик ва ижтимоий стандартларга мувофиқлигини, гендер жиҳатларига эътиборлилигини ва фуқароларнинг фаоллигини таъминлаш учун жавобгардир.
Ўзбекистон ландшафтларини барқарор тиклаш лойиҳаси (РЕСИЛАНД) (П174135) бўйича куйидаги экологик ва ижтимоий бошқарув бўйича ҳужжатлар жамоатчилик учун очилган ва сайтимизда инглиз ҳамда маҳаллий тилларда келтирилган:
Янгиланган документлар шу саҳифага жойлаштирилади.
1.План экологических и социальных обязательств (ПЭСО).
2. Environmental and Social Commitment Plan ().
3. Stakeholder Engagement Plan (СЕП).
4. План Взаимодействия с Заинтересованними Сторонами (ПВЗС).
5. Environmental and Social Management Framework (ЭСМФ).
6. Рамочний Документ по Экологическим и Сотсиалним Зашитним Мерам
7. Labor Management Plan
8. План управления трудовими ресурсами
9. Process Framework and Resettlement Process Framework
10. Рамочний документ по процессу и рамочний документ по переселению
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.12.2019 йилдаги № ПП-4067 қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Сармоя дастурининг манзилли қисмига киритиш учун таклиф этилаётган қўшимча саноат сармоя лойиҳалари рўйхати.
Ташаббускорлар ва лойиҳаларнинг номи.
Ўрмон хўжалиги агентлигига тўғридан-тўғри хорижий сармоялар ва кредитлар: Эскирган шағални қайта ишлаш заводини яратиш.
Вилоятлар номи: Бухоро вилояти.
Дизайн ҳажми: йилига 70 тонна.
Амалга ошириш муддати: 2019-2021.
Хорижий шерик / кредитор: RRB REAL ROAD BUILDING МЧЖ Қўшма корхона.
Лойиҳанинг умумий қиймати: 2 млн $
Кутилган қиймат 01.01.2019: 2 млн$
2019 йилга ривожланиш маълумоти: 1 млн$
2019 йилга жалб қилиш (молиялаштириш) прогнози: 1 млн $.
Дастурга киритиш учун асос: Давлат ўрмон хўжалиги агентлигининг хати 01/13-3895 дан 11.11.2019 йил
