Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан тез-тез бериладиган саволлар ва жавоблар
Савол: Ўрмон ерларини ижарага олиш учун кимга мурожаат қилиш керак?
Жавоб: Интернетга уланган компьютер ёки мобил алоқа воситалари орқали “ИЖАРА-УРМОН.УЗ” электрон савдо платформасига уланиб электрон онлайн-аукционларни кузатиб боришингиз ва тадбиркорлик фаолиятинигизни бошлашга ёки ривожлантиришга мос келадиган ўрмон фонди ер майдонларини ижара ҳуқуқини ютиб олиш савдоларида қатанашиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Савол: Аукционда қатнашиш тартиби тушинтириб берсангиз?
Жавоб: Интернетга уланган компьютер ёки мобил алоқа воситалари орқали “ИЖАРА-УРМОН.УЗ” электрон савдо платформасига уланиб давлат хизматлари орқали ўзингизни номингизга олинган ЭРИ (электрон рақамли имзо) калити билан ID.GOV.UZ ёки EIMZO тизими орқали танлаган лотга ариза берилади. Ариза беришдан олдин савдо платформасидаги электрон онлайн-аукцион шартлари билан танишиб олишингиз мақсадга мувофиқ бўлади.
Савол: Аукционда нечта одам қатнашиш мумкин?
Жавоб: “ИЖАРА-УРМОН.УЗ” электрон савдо платформасидаги электрон онлайн-аукционда бир нафар ва унда кўп талабгор қатнашиши кўзда тутилган бўлиб, давлат ўрмон фонди ер участкасини ижарага олиш учун энг юқори нархни таклиф этган иштирокчи аукцион ғолиби бўлади.
Савол: Мен ўзим билган ва кўрган ўрмон ерини аукционга қўйиб беришингизни сўрайман.
Жавоб: Сиз кўрган ва билган худуд қайси ўрмон хўжалигига тегишли бўлса уларга ёзма равишда мурожаат қилишингиз лозим бўлади, сабаби Сиз кўрган ўрмон фонди ерлари ўрмон билан қопланмаганлиги, фойланмаётганлиги ва бўш турганлиги юзасидан хўжалик мутахассислари хулоса тайёрлаб шундан сўнг “ИЖАРА-УРМОН.УЗ” электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ўтказишга маълумотларни буюртмачига электрон тарзда юборади.
Савол: Ўрмон ерларида қандай фаолиятларни амалга ошириш мумкин?
Жавоб: Ўрмон барпо қилиш (кўп йиллик манзарали ва саноатбоп дарахтларни экиш орқали), мевали ва ёнғоқ мевали боғлар барпо қилиш, доривор ўсимликларни етиштириш, кўчатлар етиштиришни йўлга қўйиш, қишлоқ хўжалик экинларини экиш, балиқчилик, чорвачилик, паррандачилик, асаларичиликни ривожлантириш, илмий-тадқиқот, маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреация, эстетик ва экологик туризмни ривожлантириш, овчилик хўжаликлари ташкил этиш ва бошқа фаолият турлари (лимонария ва иссиқхоналар, аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш) мақсадларида фойдаланиш мумкин.
Савол: Ўрмон фонди ерлари нима асосида берилади?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 декабрдаги 993-сон қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида аукцион ғолибига шартномага мувофиқ берилади.
Савол: Ўрмон фонди ерлари ижарага олган фуқороларга неча йилга берилади?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 декабрдаги 993-сон қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида эллик йилгача бўлган муддатга, уч йилдан кам бўлмаган ва қирқ тўққиз йилдан ошмаган муддатга берилади.
Савол: Ижара шартномасида қандай шартлар, талаблар ва қоидалар бор?
Жавоб: Ижарага берилаётган ўрмон фонди участкаси майдони, фаолият тури, ижара муддати, ижара ҳақи миқдори ва уни тўлаш муддатлари, ер турлари ва ҳолати, ижарачининг ўрмон фонди участкасидан фойдаланиш шартлари, ижарачининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ижарачининг реквизитлари.
Савол: Мен кўп йиллардан бери томарқамга туташ бўлган ўрмон еридан фойдаланиб келаман. Шу ерни менга ижара шартномаси қилиб беришда амалий ёрдам беришингизни сўрайман?
Жавоб: Бугунги кунда ўрмон фонди ерларини ижарага олиш ҳуқуқи “ИЖАРА-УРМОН.УЗ” платформасида электрон онлайн-аукцион орқали ижарага берилмоқда. Тоғли ва олис қишлоқларда яшовчи маҳаллий аҳолига ўзига яқин бўлган ёки томарқасига туташ бўлган ерлардан ижара асосида фойдаланиш бўйича енгилик ва устунлик қонунчиликда кўзда тутилмаган. Келгусида, маҳаллий аҳоли вакилларига ўрмон фонди ерларини ижарага беришда устунлик бериш тартиби ишлаб чиқилмоқда.
Савол: Ўрмон фонди ерларидан қай тартибда рухсатнома(квота) олиш мумкин?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги “Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим хужжатлани бериш тартиб-таомийлари тўғрисида”ги 86-сон қароринг 14-бандида кўрсатиб ўтилган.
Савол: Давлат хизматлари марказларига қандай хужжатлар тақдим этилади?
Жавоб: Ўзи тўғрисида маълумот. Хом-ашё йиғмоқчи бўлган корхона ёки ташкилот раҳбарининг розилик хати.
Савол: Давлат хизматлари марказлари келиб тушган мурожаатлар қандай пайтларда рад этилади?
Жавоб: Ер эгасини розилик хати бўлмаса ва мурожаатда сўралаётган доривор хом-ашёсига меъёр ажратилмаган бўлса.
Савол: Чўл ўсимликлари уруғларини сақлаш ишлари қандай амалга оширилади?
Жавоб: 30 - 40 см қалинликда ёйиб вақт вақти билан аралаштириб турилган холда сақланади.
Савол: Уруғлар стратификацияси деб нимага айтилади?
Жавоб: Уруғларни нам қум билан аралаштириб баҳорда нишлатиб экиш тушунилади.
Савол: Кўчатларни тарбия бўлимида ўстириш деганда нимни тушунасиз?
Жавоб: Ниҳолларни ва қаламчаларни алоҳида ерга экиб парваришлаб ўстириш.
Савол: Қайси ҳолатларда тупроқлар “майдонча” усулида тайёрланади?
Жавоб: Тоғлик ҳудудларда техника бора олмайдиган катта қияликларда кўчат экиш учун ер 2 х1 м еки 1 х1 метр улчамда майдонча усулида тайёрланади. Улар шахмат тарзида тайёрланади. Майдончани юқори қисмидаги икки четидан қия қилиб ариқча килинади. Ёғингарчилик бўлганда қияликлардан оқиб тушаэтган емғир сувлари майдончани ичига йиғилиши керак. Майдончани юзаси кўчат экилган тарафга нишаброк бўлади, сувлар майдончадан тошиб чиқиб кетмаслиги керак.
Савол: Ҳудудлар бўйича ихота дарахтзорлари барпо этиш учун ер майдоналари қандай аниқланади?
Жавоб: Вилоят хокимлиги томонидан тасдиқланган Ишчи гуруҳи томонидан иҳота дарахтзорлари барпо этиш учунЖавоб ер майдонлари танланади.
Савол: Янги барпо этилган ўрмонзорлар қайси пайтда техник кўрикдан ўтиб техник қабул қилинади?
Жавоб: Баҳорги ўрмон экиш ишлари якунлангандан кейин 10 кун ичида.
