ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!
2025-10-07 15:58:00 / Янгиликлар
Ўрмон агентлиги ҳузуридаги “Яшил ҳудуд” давлат унитар корхонаси Фарғона вилояти Қува тумани ҳудудида жойлашган “Каркидон” сув омборига олиб борувчи йўлнинг икки четига лойиҳа смета ҳужжатларига асосан дарахтлар экиш, сув чиқариш ва суғориш технологияларини жорий этиш учун корхоналарни ёрдамчи пудратчи сифатида тендер танловларига таклиф этади.
Ушбу йўналишларда етарли тажриба ва малакага эга бўлган корхоналар тендер комиссиясига қуйидаги маълумотларни тақдим этиши зарур:
– Солиқ органларидан қарздорлиги йўқлигини тасдиқловчи ҳужжат;
– корхонанинг молиявий ҳолати бўйича тасдиқловчи ҳужжат;
– корхонанинг соз ҳолатдаги мавжуд техникалари ҳақида маълумотнома ва фотосуратлар;
– соҳавий қурилиш-пудрат ва лойиҳа-қидирув ташкилотларининг рейтинг баҳосини тасдиқловчи ҳужжати.
Таклифлар 2025 йилнинг 17 октябрига қадар yashilhudud@urmon.uz электрон почта манзили еки @Yashil_hudud1 телеграм профили орқали қабул қилинади.
Манзил: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Дўрмон йўли, Навбаҳор кўчаси, 2-«А» уй.
Мурожаат учун телефон: (97) 7478828
