ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!
2025-08-12 11:57:00 / Янгиликлар
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон агентлиги барча талабгорларни Жаҳон банки билан ҳамкорликда амалга оширилаётган "Ўзбекистонда барқарор ўрмон ландшафтларини тиклаш" лойиҳаси доирасида Ўрмон хўжаликлари учун "Ўрмон хўжалиги ва ер ишлари учун оғир техника ва тракторлар етказиб бериш " 1-лот бўйича 10 та бульдозер, 10 та олд юк кўтаргич, 11 та ихчам палетли экскаватор, 14 та ғилдиракли экскаватор ҳамда 2-лот бўйича 17 та ғилдиракли тракторлар (80-90 от кучига эга ва 13 та ғилдиракли тракторлар (150-160 от кучига эга) хариди бўйича тендер танловларида иштирок этишга таклиф этади.
– Инглиз тилидаги тендер ҳужжатлари қуйида кўрсатилган манзил бўйича ёзма ариза топширилганидан кейин олиниши мумкин. Ҳужжатлар электрон почта орқали юборилади.
– Таклифлар 2025 йил 26-сентабр куни соат 15:00 гача (Тошкент вақти билан) топширилиши лозим. "ТАКЛИФНИНГ ASL NUSXASI" ва "ТЕХНИК QISM" ҳисобланувчи конвертлар тендер қатнашчиларининг белгиланган вакиллари ва барча хоҳловчилар иштирокида 2025 йил 26-сентабр куни соат 15:10 да оммавий тарзда очилади. Электрон савдоларга йўл қўйилмайди. Кечиктирилган тендер таклифлари рад этилади.
– "ИККИНЧИ КОНВЕРТ: МОЛИЯВИЙ ҚИСМ" белгиси қўйилган барча конвертлар очилмайди ва оммавий тарзда очилгунига қадар уни сақлаш масъулияти Харидор зиммасида қолдирилади.
– 1-лот доирасида тендер таклифлари 50 000 (эллик минг) АҚШ доллари миқдоридаги кафолат таъминотига эга бўлиши шарт.
– 2-лот доирасида тендер таклифлари 20 000 (йигирма минг) АҚШ доллари миқдоридаги кафолат таъминотига эга бўлиши шарт.
– Харидлар тўғрисидаги низомга мувофиқ, Қарз олувчи тендер ҳужжатларига киритилган бенефициар мулки ҳуқуқини ошкор қилиш шаклини қўллаган ҳолда, шартнома тўғрисидаги хабарноманинг бир қисми сифатида ғолиб иштирокчининг бенефициар мулк ҳуқуқини ошкор қилиши шарт.
Маълумот ўрнида, тендерлар Жаҳон банкининг 2020 йил ноябрь ойидаги қарз олувчилар учун харидлар тўғрисидаги низомига (ХТН) асосан, таклифларни тақдим этиш сўрови (ТТС) дан фойдаланган ҳолда халқаро рақобатбардош харидлар орқали амалга оширилади. Харидлар барча ваколатли савдо иштирокчилари учун очиқ тарзда ўтказилади.
Иштирокчилар қўшимча маълумотларни Ўрмон агентлиги ҳузуридаги Лойиҳани амалга ошириш гуруҳидан (соат 09:00 дан 18:00 гача) олиши ва тендер ҳужжатлари билан қуйида кўрсатилган манзилда танишиши мумкин.
Буюртмачи: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон агентлиги
Шартнома номи: Ўрмон хўжаликлари учун "Ўрмон хўжалиги ва ер ишлари учун оғир техника ва тракторлар етказиб бериш
Қарз маблағлари ҳиосбидан Халқаро тараққиёт уюшмаси – шартнома №7138-УЗ
ТТС №: LRP/G/ICB/07
Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор шох кўчаси 7а-уй
Қўшимча саволлар билан "Ўзбекистонда барқарор ўрмон ландшафтларини тиклаш" лойиҳаси раҳбари Фурқат Максумовга (тел: +99890 3700076) мурожаат қилиш мумкин.
Электрон манзили: procurementresiland2025@gmail.com
