Бўстонлиқда ёнғинни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда
2025-07-24 16:19:00 / Янгиликлар
Бугун Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган Бурчмулла давлат ўрмон хўжалигининг Журакбау ўрмон бўлимида тахминан соат 11:20 ларда ёнғин чиққан.
Ёнғин соат 12:30 ларда қуршаб олинган. Ҳозирда Бурчмулла давлат ўрмон хўжалигининг 150 нафардан зиёд, ФВВ ҳудудий органларининг 150 нафар, Угом-Чотқол Миллий табиат боғининг 20 нафардан зиёд ходимлари ҳамда ҳарбий хизматчилар томонидан ёнғинни ўчириш ишлари олиб борилмоқда.
Табиий офатни бартараф этиш учун ўрмон хўжалигининг 5 дона сув ташувчиси (водовоз), Автойўлнинг 2 дона сув ташувчиси, ФВВ ҳудудий бўлимининг 4 дона ёнғин ўчириш экипажи, 2 дона махсус мотопомпаси, қуролли кучларнинг 2 дона вертолёти ҳамда 14 дона бошқа техникалари жалб этилган.
Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилиши маълум қилинади.
