Паяриқда аҳоли муаммолари ижобий ҳал этилди
2025-07-12 20:31:00 / Янгиликлар
Мамлакатимизда сўнгги йилларда давлатимиз томонидан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, бандлигини таъминлаш ҳамда камбағалликни қисқартиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бугун “Ҳаммаси инсон учун, инсон қадри учун!” тамойили асосида қилинаётган ишлар Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги томонидан ҳам амалга оширилмоқда.
Мазкур ишларнинг амалий ифодаси сифатида Ўрмон агентлиги ҳамда Паяриқ туман ҳокимлиги билан биргаликда тумандаги кам таъминланган аҳолининг ҳолидан хабар олинди.
Агентлик директори Эркин Муҳиддинов тумандаги Накурт, Оқтош, Полвонариқ ва Кўктепа маҳаллаларининг кам таъминланган оилаларига замонавий тикув машинаси, сартарошлик қилиш учун зарур бўлган асбоб ускуналар ҳамда бир нафар ногиронлиги бўлган фуқарога замонавий компьютерни топширди.
Мазкур маҳаллаларда ташкил этилган учрашувларда аҳоли муаммоларини ижобий ҳал этишга қаратилган тизимли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
