Раҳбар ва ёшлар учрашуви ўтказилди
2025-06-27 18:46:00 / Янгиликлар
Шубҳасиз, бугунги билимли, маънан етук ёшлар келажагимиз бунёдкорларидир. Давлат раҳбарининг ёш авлодга алоҳида эътибори ва ғамхўрлиги туфайли бугун ҳар бир соҳада ёшлар ўз ўрнига эга бўлиб бормоқда. Бу фикрлар сўнгги йилларда улар учун яратилаётган қатор имкониятлар мисолида ҳаётда ўз аксини топмоқда.
30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги директори Эркин Муҳиддинов соҳада фаолият олиб бораётган ёш мутахассислар ва талабалар билан учрашув ўтказди. Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида ташкил этилган тадбир самимий мулоқотлар руҳида кечди.
“Бугунги тадбирда сизларни кўриб турганимдан хурсандман. Шу фурсатдан фойдаланиб, барчангизни 30 июнь – Ёшлар куни билан самимий табриклайман. Маълумки, ҳурматли Юртбошимиз томонидан сизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида кейинги йилларда бир қатор қарор ва фармонлар имзоланиб, уларнинг ижроси бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, ҳозирда ўрмон хўжалиги соҳасида ҳам ташаббускор ёшлар билан ишлаб, уларнинг касбий маҳоратларини ошириш, иш билан таъминлаш ҳамда муаммоларига ечим топишни мақсад қилганмиз. Шу сабабдан сизларнинг ҳар бир таклиф ва фикрларингизни эшитишга тайёрмиз. Эшигимиз доимо сизлар учун очиқ. Ўқиш ва изланишдан ҳеч қачон ортга чекинманг,” – деди Э.Муҳиддинов ўз нутқида.
Такидлаш жоизки, ҳозирда Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги марказий аппарати, тизим ташкилотлари ва ҳудудий хўжаликларда фаолият кўрсатаётган 30 ёшгача бўлган ёш ходимлар кўпчиликни ташкил этади.
Учрашув якунида иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.
