"Яшил макон" электрон платформасида очиқликни таъминлаш ва рақамлаштиришга қаратилган қатор механизмлар жорий қилинади
2025-06-03 14:57:00 / Янгиликлар
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 майдаги ПФ-90-сон Фармонига асосан 2025 йил 1 октябрдан бошлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда жамоатчилик иштирокини ошириш, "Яшил макон" электрон платформасида очиқликни таъминлаш ва рақамлаштиришга қаратилган қатор механизмлар жорий қилинади.
Жумладан:
(а) аҳоли ташаббуси билан дарахт экилиши мумкин бўлган аниқ ҳудуд (туман (шаҳар), кўча, ер участкасининг координаталари), сув таъминоти, кейинчалик парвариш қилиш имконияти ва дарахтларнинг турлари кўрсатилади;
(б)"Яшил макон" умуммиллий лойиҳасига Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган ишлар тўғрисидаги маълумотлар жамоатчиликка "ҳар бир тийин сарфланишини кузатиш" тамойили асосида онлайн етказилади;
(в) дарахт ва буталарни кесиш учун рухсатнома бериш юзасидан мурожаат қилган шахс тўғрисида маълумот, кўчирилиши ёки кесилиши таклиф этилаётган дарахт ва кўчириш (кесиш) сабаби, аниқ манзили, жойлашуви, фото ва видеотасвирлари акс эттирилади;
(г) ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навларини қонунга хилоф равишда кесган ёки йўқ қилган шахслар томонидан компенсация сифатида экилган дарахт ва бута кўчатлари ҳисобини юритиш тизими жорий этилади;
(д) дарахтларни қонунга хилоф равишда кесган жисмоний ва юридик шахслар, ушбу ҳуқуқбузарликлар ва улар юзасидан кўрилган чоралар бўйича "Яшил макон" электрон платформасига доимий равишда маълумотлар киритиб борилади.
