Талабалар учун "Карера куни" ўтказилди
2025-04-17 15:04:00 / Янгиликлар
Тошкент давлат аграр университетида “Карера куни” ўтказилди. Унда Ўрмон хўжалиги агентлиги раҳбарияти, университет ўқитувчи ва талабалари иштирок этди. Тадбирда сўз олган Ўрмон хўжалиги агентлиги директори ўринбосари Ғолибжон Қурбонов Агентлик талабаларнинг амалий билим олишларига кўмаклашишга доим тайёр эканлигини билдириб, уларнинг келгуси ишларига муваффақиятлар тилади.
Шундан сўнг, университетнинг Ўрмон хўжалиги ва ландшафт дизайн факультети талабалари ўз соҳасидаги бўш иш ўринлари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишди.
Шунингдек, тадбирда Ўрмон хўжалиги агентлиги соҳасида фаол иштирок этиб келаётган 10 нафарга яқин билимли талабалар махсус ташаккурномалар билан тақдирланди.
