Жиззахда "Менинг боғим" лойиҳаси амалга оширилмоқда
2025-04-16 10:13:00 / Янгиликлар
Фориш давлат ўрмон хўжалиги томонидан туманнинг Хонбанди маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига “Менинг боғим” лойиҳаси доирасида 1442 туп манзарали кўчатлар экилди.
Айни вақтда экилган кўчат ва гулларни парвариш қилиш учун суғориш тармоқлари барпо қилинган. “Менинг боғим” лойиҳаси доирасида барпо этилган мазкур 85 сотих майдондаги яшил боғда ҳудуд аҳолиси маданий ҳордиқ олиши учун қулай шароитлар яратилмоқда.
Шунингдек, ушбу лойиҳа доирасида Арнасой туманидаги Янги бўстон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига ҳам 15 сотих майдонга 85 туп манзарали дарахт кўчатлари ва ҳар хил турдаги кўп йиллик гул уруғлари экилди.
Бу каби яратувчанлик тадбирлари вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам режага асосан давом эттирилмоқда.
