Хатирчи ва Кармана туманларида бруссонетия кўчатлари парвариш қилинмоқда
2025-04-15 10:25:00 / Янгиликлар
Навоий ва Хатирчи давлат ўрмон хўжаликлари томонидан Хатирчи ҳамда Кармана туманларида жами 6 гектар майдонга бруссонетия дарахт кўчатлари экилди. Ўрмон хўжалиги агентлиги томонидан Хитой давлатидан келтирилган ушбу кўчатлар иқлимга тез мослашувчанлиги билан ҳудуд экологиясини таъминлашга хизмат қилади.
Бруссонетия ноёб кўчат турларидан бири бўлиб, у тупроқ намлигини сақлашда ва иқлим ўзгаришига қарши курашда муҳим ўрин тутади. Шу боисдан ҳам ушбу кўчатларнинг танланиши нафақат ҳудудни кўкаламзорлаштириш, балки уни экологик жиҳатдан тиклашга ёрдам беради.
Келгусида мазкур ҳудуддаги кўчатларга агротехник хизмат кўрсатиш, суғориш ва парвариш ишлари мунтазам равишда ташкил этилиши режалаштирилган. Кармана ва Хатирчи туманида экологик ҳолатни яхшилаш, аҳолига соғлом, барқарор атроф-муҳит яратиш асосий вазифалардан бири ҳисобланади.
