Хотин-қизларга эҳтиром кўрсатилди
2025-03-07 16:15:00 / Янгиликлар
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлигида 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан жамоада меҳнат қилаётган хотин-қизлар қутланди.
Тадбирда иштирок этган Агентлик директори ўринбосари Ғолибжон Қурбонов тизимда фаолият кўрсатаётган барча аёлларни байрам билан самимий табриклаб, хотин-қизларнинг оила ва жамият тараққиётида муҳим ўринга эга эканлигини эътироф этди. Тадбир якунида хотин-қизларга байрам совғалари топширилди.

