Қўшработда кузги кўчат экиш тадбирларига тайёргарлик кўрилмоқда
2026-11-03 11:00:00 / Янгиликлар

Унда туман ҳокимлиги масъуллари, туман Экология ва Фавқулодда вазиятлар бўлимлари ходимлари, ўрмон хўжалиги мутахассислари ҳамда туман сувтаъминот аксиядорлик жамияти мутасаддилари иштирок этди.
Семинарда лойиҳа доирасидаги тадбирларни уюшқоқлик билан ташкил этиш, иқлим шароитига мос дарахт ва бута кўчатларини экиш ҳамда кузги кўчат экиш ишларида жамоатчилик иштирокини кучайтириш масалалари алоҳида таъкидланди.
Аҳамиятлиси, мазкур тадбир туманда яшил ҳудудларни кенгайтириш, био хилма-хилликни сақлаш, иқлим мўтадиллигини таъминлаш, экологик муҳитни яхшилаш ҳамда атмосфера ҳавосининг сифатини оширишга хизмат қилади.
Тадбир якунида масъулларга ҳудудларда кўкаламзорлаштириш ишларини самарали ташкил этиш, экилган дарахт кўчатларини мунтазам парвариш қилиш ҳамда бу борада доимий назоратни йўлга қўйиш бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.




