Қорақалпоғистонда дарахт экишнинг кузги мавсуми бошланди
2026-11-02 15:15:00 / Янгиликлар

Унда масъуллар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида 3 гектардан ортиқ ер майдони ўзлаштирилиб, 4 минг тупга яқин ясин, қайрағоч, япон сафораси ҳамда чинор каби турли хил дарахт кўчатлари экилди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, оролнинг қуриган тубида барпо этилган “яшил қоплама”лар туз ва чанг бўронларининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Келгусида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистонда 34 та микроўрмонлар, 17 та сояли сайр кўчалари ҳамда 34 та жамоатчилик боғлари барпо этилади.
Аҳамиятлиси, кузги кўчат экиш мавсумида Республика ҳудудларида 10 млн тупдан зиёд дарахт ва бута кўчатлари экилиши режалаштирилган. Ҳар бир туманда “Яшил лот” тизими ташкил этилади.
Мазкур тадбирлар ҳудудларда яшиллик даражасини ошириш, био хилма-хилликни сақлаш, атмосфера ҳавосининг мусаффолигини таъминлаш ҳамда иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатишга хизмат қилади.




