Наманганда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда жамоатчилик иштироки кучайтирилади
2026-11-02 10:50:00 / Янгиликлар

Унда Вилоят ва туман ҳокимлиги масъуллари, вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси мутасаддилари, Наманган давлат ўрмон хўжалиги ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда кўчат экиш учун ер майдонларини тайёрлаш, дарахт турларини тўғри танлаш, тежамкор суғориш тизимини самарали йўлга қўйиш, лойиҳа доирасидаги тадбирларда жамоатчилик иштирокини кучайтириш, қолаверса, фаол аҳоли вакилларини муносиб рағбатлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, семинар доирасида давлат раҳбарининг 206-сонли Фармонининг мазмун-моҳияти, аҳамияти ҳамда унда белгиланган вазифалар юзасидан батафсил тушунчалар берилди.
Якунда мутахассислар томонидан иштирокчиларга компост тайёрлаш, мулчалаш ҳамда дарахт кўчатларини илмий асосда экиш борасида зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди.







