Ўрмон хўжалиги ходимларининг салоҳияти янада оширилади
2026-10-26 15:15:00 / Янгиликлар
Каттақўрғон давлат ўрмон хўжалиги томонидан кадрлар салоҳиятини ошириш, замонавий билим ва тажрибаларни амалиётга татбиқ этиш мақсадида таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилмоқда.

Ўрмон хўжалигида уруғчилик ва кўчатчиликни ривожлантириш, доривор ўсимликларни илмий асосда етиштириш ҳамда назарий ёндашувларни амалиётга жорий этиш мақсадида Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ҳамда Яшил техникум билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди.
Ҳамкорлик доирасида хўжаликнинг 30 нафар ходими дуал таълим асосида ўқитилади. Ушбу тизим соҳада малакали кадрларни етиштириш, уларининг билим ва кўникмаларини ошириш ҳамда инновацион ёндашувларни кенг жорий этишга хизмат қилади.

