Сурхондарёда ўрмон хўжалиги фаолияти ўрганилди
2026-10-19 14:15:00 / Янгиликлар
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон агентлиги масъуллари Сурхондарё давлат ўрмон хўжалиги фаолияти билан танишди.

Танишув чоғида хўжалик ҳудудидаги ўрмонлар, яйлов ерлари, унда ташкил этилган кўчатхоналар фаолияти ҳамда доривор ўсимликларини етиштириш ишлари яқиндан ўрганилди.
Ўрганиш ишлари давомида агентлик масъуллари томонидан хўжалик ишчи гуруҳига ўрмончилик ишлари бўйича тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.



