ЭЪЛОН
2026-10-12 15:40:00 / Тендер ва эълонлар

Тендер Жаҳон банкининг 2020 йил ноябрь ойидаги «Инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш доирасида қарз олувчилар учун харидлар тўғрисида»ги низом талабларига мувофиқ ўтказилади.
Тендерда иштирок этишга талабгор бўлган компаниялар қўшимча маълумотлар билан танишиш учун қуйидаги электрон почта орқали мурожаат қилиши мумкин.
Электрон почта: procurementresiland2025@gmail.com
Таклифлар инглиз тилида қуйидаги манзилга қоғоз шаклида тақдим этилиши лозим. Белгиланган муддатдан кеч топширилган таклифлар кўриб чиқилмайди.
Таклифларни топширишнинг охирги муддати: 2026 йил 5 ноябрь.
Тендер таклифларини очиш вақти: 2026 йил 5 ноябрь, соат 16:00 (Тошкент вақти).
Манзили: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳкўчаси, 7А-уй, почта индекси: 100043.
Тендер рақами: LRP/G/NCB/10.
Кредит рақами: IDA-7138.
Молиялаштирувчи ташкилот: Жаҳон банки.
Тендер таклифи таъминоти: 19 минг АҚШ доллари.
