Расмий муносабат
2026-09-30 09:05:00 / Янгиликлар

Ўрганиш давомида «Мақсад Petroleum» МЧЖ ва ўрмон хўжалиги ўртасида сейсмик-қидирув ишлари олиб бориш мақсадида ердан фойдаланиш шартномаси тузилганлиги, бироқ, «Мақсад Petroleum» МЧЖ томонидан сейсмик-қидирув ишлари олиб бориш мобайнида ўрмон фонди ерларида мавжуд бўлган дарахт ва буталарга амалдаги қонунчиликка зид равишда зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Бунинг оқибатида «Мақсад Petroleum» МЧЖ томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Ўрмон тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари талаби қўпол равишда бузилган.
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар тегишли тартибда расмийлаштирилиб, ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилиши маълум қилинади.
