Ўрмонларни тиклаш ва чўлланишнинг олдини олиш бўйича ҳамкорлик янада кенгаймоқда
2026-09-26 11:40:00 / Янгиликлар

Учрашувда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, чўлланишнинг олдини олиш орқали экологик барқарорликни таъминлаш, деградацияга учраган ерларни қайта тиклаш ҳамда яшил ҳудудларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Ҳамкорлик доирасида ҳимоя ўрмонлари барпо этиш, яйловларни қайта тиклаш ва барқарор бошқариш, ерларда тупроқ шўрланишининг олдини олиш ҳамда чўл иқтисодиётини ривожлантириш бўйича лойиҳалар амалга оширилиши лозимлиги алоҳида таъкидланди.
Учрашув давомида Хитой тажрибаси асосида замонавий кўчатхоналар барпо этиш, доривор ўсимликларни илмий асосда етиштириш ҳамда дарахт кўчатларини экиш тадбирларини тизимли амалга оширилиши қайд этилди.
Аҳамиятлиси, ҳамкорликда амалга оширилиши кўзда тутилган лойиҳалар доирасида аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш мақсад қилинган.







