Табиий шароитлар аҳоли турмуш сифатига таъсир кўрсатади — Саида Мирзиёева
2026-09-18 11:25:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Шайхонтоҳур туманида барпо этилиши режалаштирилган янги истироҳат боғи ҳудудини кўздан кечирди.

Бу ерда кўл, кўкаламзор майдонлар пайдо бўлади ҳамда оилавий, болалар билан дам олиш, сайр қилиш, спорт билан шуғулланиш учун барча қулайликлар муҳайё қилинади.
“Тошкентга кўпроқ яшил масканлар керак. Айниқса, иссиқ иқлимимиз шароитида дарахтлар, сув ҳавзалари ва соя-салқин жойлар аҳоли турмуш сифатига бевосита таъсир кўрсатади”, — деб ёзади Саида Мирзиёева.
У бундай масканлар пойтахтимизнинг барча туманларида ташкил этилиши лозимлигини, шаҳарда истироҳат боғларини янада кўпайтириш, мавжуд яшил ҳудудларни асраб-авайлаш, янги экологик тоза мавзеларни барпо этиш зарурлигини таъкидлади.



