Ўрмон хўжалиги соҳаси фидойилари тақдирланди
2026-08-28 10:20:00 / Янгиликлар

Унда агентлик масъуллари ва марказий аппарат ходимлари иштирок этди.
Тадбирни Ўрмон агентлиги директор ўринбосари Ғолибжон Қурбонов кириш сўзи билан очиб, барчани энг улуғ, энг азиз айём – Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги билан табриклади.
“– Мустақиллик том маънода барчамиз учун энг улуғ қадрият. Бу буюк неъматнинг туб замирида эл-юрт тинчлиги, халқимизнинг фаровон ҳаёти мужассам. Давлат раҳбарининг оқилона сиёсати, ташаббускорлиги туфайли эришилаётган жамики ютуқлар эса мустақиллигимизни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда, – деди
Ғ. Қурбонов. – Ўз навбатида, барча соҳалар қатори ўрмон хўжалиги соҳасида ҳам истиқлол йилларида кўплаб ютуқларга эришилди, катта-катта марралар забт этилди. Фурсатдан фойдаланиб, соҳа равнақи йўлида самарали меҳнат қилиб келаётган соҳанинг барча вакилларини Истиқлолимизнинг 35 йиллиги билан самимий табриклайман.”
Шундан сўнг, мамлакатимизнинг яшиллик даражасини ошириш, янги ўрмонлар барпо этиш ҳамда экологик барқарорликни таъминлаш йўлида амалга ошириб келаётган муносиб хизматлари учун бир гуруҳ соҳа вакилларига “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишонлари тантанали топширилди.








