Ёшларни қўллаб-қувватлаш – барқарор яшил келажак омилидир
2026-07-31 18:30:00 / Янгиликлар
Экология қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон агентлиги директори Эркин Муҳиддинов Навоий вилоятининг Нурота туманида яшовчи бир гуруҳ ёшлар ва уларнинг яқинлари билан учрашди.

Учрашувда ёшларнинг муаммолари, режа ва мақсадлари тингланди. Уларнинг салоҳиятини юзага чиқариш, талаб юқори бўлган чет тилларига ўқитиш, тадбиркорлик ва бошқа соҳаларда фаолиятини ташкил этишда кўмаклашиш масалалари юзасидан тегишли чоралар кўрилиши белгиланди.
Очиқ ва самимий руҳда бўлиб ўтган семинарда ёшларни мавжуд бўш иш ўринларига жойлаштириш ҳамда улар томонидан билдирилган таклиф ва истакларни қўллаб-қувватлаш устувор вазифа эканлиги алоҳида таъкидланди.
Якунда тадбир иштирокчиларига турли илмий ва бадиий китоблар совға қилинди



