Нуротада аҳоли мурожаатлари тингланди
2026-07-29 16:05:00 / Янгиликлар
Навоий вилояти Нурота туманида Ўрмон агентлиги томонидан туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда аҳоли учун сайёр қабул ташкил этилди.

Тадбирда Ўрмон агентлиги директори Эркин Муҳиддинов, Нурота тумани ҳокими Азамат Файзиев, туман ҳокимлиги масъуллари ҳамда Навоий вилоятидаги ҳудудий давлат ўрмон хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.
Сайёр қабулда аҳолининг ўрмон ерлари ижараси, солиққа оид муаммолари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ҳамда бошқа йўналишларга оид 10 га яқин масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди.
Қабул якунида масъулларга амалдаги қонунчилик талаблари асосида ҳар бир ўринли мурожаатни ҳал этиш бўйича топшириқлар берилди.





