Марказий Осиёда тупроқ ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш ҳамда чўлланишга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди
2026-07-28 16:30:00 / Янгиликлар

Тадбирда Ўзбекистон, Хитой, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғиз республикасининг ўрмон хўжалиги соҳаси мутахассислари, нуфузли олимлар ва экологлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Семинарда чўлланишга қарши курашиш, ер эрозиясининг олдини олиш, деградацияга учраган ерларни тиклаш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда тупроқ ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш масалаларига эътибор қаратилди.
Шунингдек, юқори самарадорликка эга сув тежовчи ақлли суғориш тизимларини ташкил этиш, шўрланиш даражасини аниқлаш ҳамда ерларнинг биологик ҳолатини босқичма-босқич яхшилаш бўйича истиқболли лойиҳалар амалга оширилиши алоҳида таъкидланди.
Семинар давомида кўргазма тақдимоти ўтказилди. Унда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда чўлланишнинг олдини олиш бўйича илғор технологиялар ва амали ечимлар тақдим этилди.


