Данғарада ёнғин хавфсизлиги бўйича амалий машғулот ўтказилди
2026-07-24 17:30:00 / Янгиликлар

Тадбирда Қўқон давлат ўрмон хўжалиги масъуллари, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ва Тиббиёт бирлашмаси ходимлари ҳамда туман ҳудудий Электр тармоқлари корхонаси вакиллари иштирок этди.
Ўқув машқлари давомида ўрмонларда содир бўладиган фавқулодда ёнғинларни бартараф этиш, бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан тўғри фойдаланиш, тезкор ахборот алмашинуви ва бошқарувни ташкил этиш ҳамда жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича амалий кўргазмалар ўтказилди.
Шунингдек, махсус ўт ўчириш техникалари ва жиҳозларининг шайлиги синовдан ўтказилиб, хизматлар ўртасидаги ҳамкорлик бошқаруви механизмлари амалиётда қўлланилди.
Тадбир якунида масъуллар томонидан иштирокчиларнинг ҳаракатлари таҳлил қилиниб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва ўрмонларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.


