Аномал иссиқда кўчатларни қайси пайтда суғорган маъқул?
2026-07-15 09:10:00 / Янгиликлар
Кечки соат 20:00 дан эрталаб соат 05:00 гача суғориш учун энг мақбул вақт ҳисобланади. Чунки бу вақт оралиғида ҳаво салқин бўлади, сув кам буғланади ва тупроқ намлигини сақлаб қолади. Бу вақтда суғориш илдизларнинг чуқур ўсишини таъминлайди ва ўсимликнинг чидамлилигини оширади.
Суғориш тартиби қандай?
Эндигина экилган кўчатлар соат 20:00 — 22:00 оралиғида камроқ, лекин тез-тез суғорилади. Ёш дарахтларга соат 20:00 — 22:00 оралиғида ҳафтасига 2-3 марта чуқур ва мўл сув қуйилади. Катта дарахтлар эса соат 20:00 — 05:00 оралиғида ҳафтасига 1-2 марта, чуқур ва мўл суғорилади.
Муҳим тавсиялар!
1. Сувни илдиз зонасига беринг, баргларга эмас. Сув йўқотилишини буғланиш орқали камайтиринг.
2. Сувни секин ва чуқур беринг. Бу сувнинг илдизларга етиб боришини таъминлайди.
3. Мулча қўлланг, бунда намлик узоқроқ сақланади, илдизлар ҳимояланади.
4. Соат 10:00 — 17:00 оралиғида суғорманг, чунки бунда сув тез буғланади ва кўчат ёки ўсимликка зарар етади.
5. Доимий ва меъёрида суғориш кўчат (ўсимлик)ни иссиқдан ҳимоя қилади.
Эслатма! Ҳар бир ўсимлик ва тупроқ тури турлича сув талаб қилади. Шунинг учун тупроқ намлигини текшириб, ўсимлик эҳтиёжига қараб суғориш тавсия қилинади.
