Расмий муносабат
2026-07-10 16:05:00 / Янгиликлар
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги ўрмон хўжалиги ерларида дарахтлар кесилаётганлиги тўғрисидаги тарқалган хабар туман Экология ва иқлим ўзгариши бўлими ва ҳудудий давлат ўрмон хўжалиги масъуллари томонидан жойида ўрганилди.

Ўрганишлар давомида Сариосиё тумани “Нилу” маҳалласида яшовчи Ж.Х. томонидан ўрмон хўжалиги ҳудудидаги дарахтлар ноқонуний равишда кесилганлиги маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 79-моддаси 1-қисмига асосан жазо чораси қўлланилди.
Маълумот ўрнида, тарқалган видеолавҳадаги шахс – “Ҳисор” ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги ўрмон қўриқчиси А.Ж. эканлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатга қонуний баҳо бериш мақсадида ўрганиш ишлари олиб борилаётганлиги маълум қилинади.
