Беларус давлат технология университети фаолияти билан танишилди
2026-07-10 11:05:00 / Янгиликлар

Дастлаб Эркин Муҳиддинов университет фаолияти, унда ташкил этилган лабораториялар ва ўқув аудиториялари билан яқиндан танишди. Мулоқотлар давомида ушбу университет Беларус республикасида ўрмон хўжалиги мутахассисларини тайёрлаш бўйича етакчи олий таълим муассасаси эканлиги алоҳида таъкидланди.
Ушбу учрашув Беларус ва Ўзбекистон ҳудудлари III форуми доирасидаги муҳокамаларнинг мантиқий давоми бўлди. Форумнинг "Ёғочни қайта ишлаш ва мебель ишлаб чиқариш" секциясида ушбу университет томонидан ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари тақдим этилди. Бу Ўзбекистон томони томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.
Томонлар ўзбекистонлик мутахассислар учун амалиётлар ва малака ошириш дастурларини ташкил этиш, қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилишди.
Учрашув якунида амалиётларни ташкил этиш форматларини мувофиқлаштириш бўйича ишларни тизимли давом эттиришга келишиб олинди.





