Самарқанддаги “яшил” техникумга китоблар топширилди
2026-07-08 11:50:00 / Янгиликлар
Самарқанд вилояти ҳудудий давлат ўрмон хўжаликлари томонидан Самарқанд шаҳрида янги ташкил этилаётган “яшил” техникум кутубхонасига 200 дан ортиқ турли илмий ва бадиий китоблар туҳфа қилинди.

Ўрмон хўжаликлари раҳбарлари техникумда яратилган шарт-шароитлар ҳамда кутубхона фаолияти билан яқиндан танишди.
Якунда техникум маъмурияти хўжалик раҳбарларига чуқур миннатдорлик билдирди.


