“Яшил” техникумлар экология соҳасининг муҳим драйверига айлантирилади
2026-07-06 10:15:00 / Янгиликлар

Дастлаб, техникумнинг таълим дастури, ўқув ва амалий фаолияти, мутахассислар тайёрлаш йўналишлари ҳамда унда ташкил этилган кутубхоналар кўздан кечирилди.
Тадбир давомида экологик таълимни ривожлантириш, малакали кадрлар тайёрлаш, илмий тадқиқотларни амалга ошириш ва ўрмон хўжалиги соҳасида замонавий ёндашувларни жорий этиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Шундан сўнг ушбу таълим муассасаларига 120 дан ортиқ турли илмий ва бадиий китоблар совға қилинди ва иштирокчиларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланди.
Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, “Экомаданият” умуммиллий лойиҳаси доирасида экологик таълим, илм-фан ва тарғиботни жадаллаштиришга оид комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорига кўра, 2026–2027 йиллар давомида республиканинг ҳар бир ҳудудида ўрта бўғин кадрларини тайёрлайдиган 14 та “яшил” техникум фаолияти йўлга қўйилади.
Қарорда яна бир муҳим йўналиш сифатида 2026–2028 йилларда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши соҳасида илмий даража олган мутахассислар сонини 150 нафарга етказиш вазифаси белгиланган.
2030 йилгача мазкур техникумларда жами 10 минг нафар ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш орқали экологик таълим тизимини янада ривожлантириш мақсад қилинган.







