Ёшлар ва экологлар ўртасида мулоқот ташкил этилди
2026-07-01 16:10:00 / Янгиликлар

Унда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон агентлиги директор ўринбосари Ғофуржон Қаршибоев, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси бошқарма бошлиғи Зарина Абдуллаева, Қўмита департамент бошлиғи Баҳром Холхўжаев, Иқлим ўзгариши миллий маркази директори Фаррух Сатторов, “Яшиллойиҳа” лойиҳалаш институти директори Олимжон Ҳакимов, Гидрометеорология хизмати агентлиги директор ўринбосари Ибрат Каримов, Ёшлар ишлари агентлиги директор маслаҳатчиси Ширин Абидова республиканинг барча ҳудудидан келган эко-фаол ёшлар иштирок этди.
Мулоқотда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги муаммолар ва уларга ечим излаш, хусусан, яшиллик даражасини ошириш, биохилма-хилликни сақлаш, ўсимлик ва асраш, иқлим ўзгариши муаммоларини ҳал қилиш борасида керакли тавсия ва маслаҳатлар берилди.
Шунингдек, ёшлар томонидан чўлланишга қарши кураш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахт ва бута кўчатларини тўғри парвариш қилиш, ҳар бир ҳудудда иқлимга мос дарахт экиш, шох-шаббаларни ёқмаслик ва бошқа мавзулардаги саволларга батафсил жавоб берилди.
Қолаверса, мулоқотда эко-фаолларнинг таклиф ва ташаббуслари ҳам эътиборга олиниб, нафақат республика, балки минтақадаги экологик вазиятни барқарорлаштириш, табиатга антропоген таъсирнинг олдини олишда ёшларнинг ўрни муҳим эканлиги таъкидланди.
Маълумот учун, “Эко-оромгоҳ” доирасида семинарлар, ёшларнинг соҳага оид билимларини янада мустаҳкамлашга қаратилган интеллектуал ўйинлар, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида спорт мусобақалари ва бошқа тадбирлар режалаштирилган.









